Ўзбекистон | 09:13 / 14.02.2025
7394
1 дақиқада ўқилади

Бекободда табиатга 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент вилояти Бекобод туманида ноқонуний қум қазиганлар 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди.

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги хабарида айтилишича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Бекобод тумани “Фарҳод” МФЙ ҳудудида навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қум қазиб олинаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилганда, табиатга 100 миллиард 627 миллион 800 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.   

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Мавзуга оид