Iskander Buildings’дан навбатдаги лойиҳа - “Мезбон” турар жой мажмуаси
10 феврал куни Тошкент шаҳрида Iskander Buildings қурилиш компаниясидан янги “Мезбон” лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига Улуғбек Қодиров, Жаҳонгир Латипов, Азода, Шаҳло Зоирова, Ҳасан Мамасаидов, Зебо Раҳимова каби элимиз суйган санъаткор ва блогерлар ташриф буюришди.
Лойиҳа ҳақида
“Мезбон” лойиҳаси Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида 1 гектар майдонда қад ростлаши режалаштирилган. Лойиҳа 7 та блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блок 16 қаватдан ташкил топган. Умумий хонадонлар сони эса 969 та.
Лойиҳада 1,2 ва 3 хонали хонадонлар мавжуд бўлиб, ҳар бир хонадонда 3,21 дан 18,1 кв метргача бўлган террасалар мавжуд. Одатдагидек, Iskander Buildings компаниясида барча хонадон эгалари учун террасалар компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.
Лойиҳа манзили қулай бўлиб, ташқи инфратузилмаси жудаям бой ҳисобланади:
таълим муассасалари - 9 та;
йирик савдо нуқталари - 6 та;
кафе ва ресторанлар - 15 та;
масжид - 2 та;
тиббиёт марказлари - 5 та;
банк - 4 та.
“Мезбон” лойиҳасида кундалик ҳаёт учун лозим бўлган барча қулайликлар мавжуд: болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, югуриш ва велосипед йўлакчалари, 2 қаватли ерости ҳамда ерусти автотураргоҳлари, 2 та лифтга эга замонавий кириш йўлаклари.
Истиқомат қилувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида лойиҳа ҳовлисида 24 соат давомида ишлайдиган кузатув камералари ўрнатилади.
Кўчмас мулк бозорининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, “Мезбон” лойиҳаси яшаш учун сармоя киритишда идеалдир. Бугунги кунда компаниянинг кўплаб мижозлари уйларни котлован босқичида қулай нархларда харид қилишади.
Компания ҳақида
Iskander Buildings қурилиш компанияси 2019 йил Навоий вилоятида ташкил топган. “Мезбон” лойиҳаси компаниянинг 4-лойиҳаси бўлиб, Зарафшон шаҳрида 2 та: “Мегаполис” ва “Премиум” лойиҳалари қурилган. Тошкент шаҳрида ҳам “Маврид мавзеси” лойиҳасининг қурилиши жадал давом этмоқда. Маълумот учун: компания 2024 йилнинг ноябр ойида Зарафшон шаҳридаги “Мегаполис” лойиҳасини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Батафсил маълумот учун: +998787770011
Реклама ҳуқуқи асосида