Спорт | 00:38 / 11.02.2025
14740
1 дақиқада ўқилади

Шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Вайссенхаус шаҳрида бўлиб ўтаётган Freestyle Chess Gram Slam турнирида америкалик Ҳикару Накамурага қарши тай-брейкнинг ҳал қилувчи иккинчи партиясини ўтказди.

Фото: Freestyle Chess Gram Slam

Вайссенхаусда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Тай-брйекнинг биринчи учрашувида Синдоров ғалаба қозонди. Иккинчи партияни оқ доналарда ўтказган Жавоҳир яна Накамурани мағлуб этди.

Жавоҳир Синдоров Freestyle Chess Gram Slam турнирининг 1/2 финалига йўл олди.

Шунингдек, яна бир чорак финал ўйинида Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовни мағлуб этди.

Синдоров энди 1/2 финалда бошқа бир америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Накамура эса 1/4 финалда Нодирбек Абдусатторов сингари 5-ўрин учун курашни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, декабр охирларида россиялик шахматчи Ян Непомняшчий ва собиқ жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен блиц бўйича жаҳон чемпионати (ЖЧ) ғолиби бўлганди.

Мавзуга оид