Жаҳон | 10:23 / 10.02.2025
4900
2 дақиқада ўқилади

Украина дронлари Краснодар ўлкасига ҳужум қилди

Дрон парчалари 19 қаватли турар жой мажмуасидаги хусусий уй ва техник хонанинг томини шикастлаган. Telegram каналлари Афип нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги ёнғин ҳақида ҳам хабар бермоқда.

Фото: Veniamin Kondratyev/Telegram/AP Photo/picture alliance

Украина учувчисиз учоқлари 10 феврал, душанбага ўтар кечаси Краснодар ўлкасига ҳужум қилди. УУАдан бирининг қолдиқлари "Центральный" турар жой мажмуаси 19-қаватидаги техник хона томига зарар етказди, деб хабар берди минтақа губернатори Вениамин Кондратев Telegram-каналида.

Краснодар чеккасидан 13 километр узоқликда жойлашган Афипский поселкасида яна бир дрон уриб туширилди, унинг қолдиқлари хусусий уйга зарар етказди. Кондратевнинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ.

Ўз навбатида, SHOT Telegram-каналининг ёзишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:00 да поселка аҳолиси Афип нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ишлаши туфайли бир неча кучли портлашларни эшитган. Афипскоеда содир бўлган ёнғин видеоси кейинроқ хавфсизлик кучларига яқин бўлган «ВЧК-ОГПУ» Telegram-каналида пайдо бўлди.

Баъзи Россия Telegram-каналлари, шунингдек, Афипский нефтни қайта ишлаш заводи билан бир вақтда Украина дронлари Славянск-Кубандаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилганини билдирди.

10 февралга ўтар кечаси Ростов областининг чегарадош ҳудудига ҳам дронлар ҳужум қилган. Минтақа губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсарнинг сўзларига кўра, барча УУА йўқ қилинган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Мавзуга оид