Иқтисодиёт | 00:39 / 07.02.2025
4841
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда истеъмолчиларга 1 трлн сўм кэшбек тўлаб берилди

Йил давомида истеъмолчилар томонидан 1 млрд харид чеки рўйхатдан ўтказилди.

2024 йилда истеъмолчиларга 1 млрд харид чеки учун 1 трлн сўмдан ортиқ кэшбек тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Тўланган «кэшбек»лар бўйича етакчи ҳудудлар:

- Тошкент шаҳри - 412,2 млрд сўм;

- Тошкент вилояти - 107,1 млрд сўм;

- Самарқанд вилояти - 93,2 млрд сўм;

- Фарғона вилояти - 75,6 млрд сўм;

- Андижон вилояти - 52 млрд сўм.

Маълумот учун, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун кэшбек 2022 йилда жорий қилинган.

2024 йил январдан аҳолига қайтариладиган 1 фоизлик кэшбек суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди — БҲМ 60 баравари.

Мавзуга оид