Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин
Олий Мажлис депутатлари аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштирилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қонун лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, йод етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Аҳолининг эҳтиёжи учун зарур бўлган сифатли ва хавфсиз бўлган ош тузи билан таъминоти тўлиқ қопланади.
Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси 24 январ куни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилганди.
Мавзуга оид

10:21 / 01.03.2025
ДХХ соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимини қўлга олди

11:10 / 12.02.2025
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

19:55 / 25.01.2025
Сўровнома: Ўзбекистонликлар 2024 йилда соғлиғи учун қанча пул сарфлади?

21:30 / 08.01.2025