Спорт | 18:11 / 06.02.2025
5807
2 дақиқада ўқилади

Марсело футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

«Реал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело 36 ёшда профессионал фаолиятини якунлади.

Фото: Getty images

«Реал» собиқ ҳимоячиси видеороликда футболга бўлган йўли ва карьерасининг муҳим дақиқаларини эслаб ўтди. Лавҳанинг охирида эса Марсело фаолиятини тугатишини маълум қилди.

«Футболга бўлган муҳаббатимни отамдан олдим. У мендан профессионал футболчи бўлишимни ва бунга эришиш учун барча имконларимни ишга солишимни хоҳлар эди.

18 ёшимда «Реал» таклиф билан келди, шу тарзда мен бу ерга келдим. Ҳозирда «мадридист» эканимни фахрланиб айта оламан. Бу ерда мен оила қурдим. 16 мавсум, 25та соврин, 5 марта Чемпионлар Лигасидаги ғолиблик, шу жумладан биринчи марта сардор сифатида... Ва «Бернабеу»даги кўплаб ажойиб оқшомлар. Бу ажойиб саргузашт бўлди.

Мен ҳар доим икки Олимпиада медали ва Конфедерациялар Кубоги ғолиблиги билан ҳам фахрланаман.

«Флуминенс»га қайтиш менинг клубга қилган хизматимни қайтариш, уларга фаолиятимни бошланишидаги ёрдамга миннатдорлик билдиришим эди. Уларга учта соврин билан, жумладан, Копа Либертадорес билан ғалаба қозонишларига ёрдам бердим ва келажак авлодлар учун мерос қолдирдим.

Футболчи сифатида йўлим шу ерда тугади, лекин футболга ҳали беришим керак бўлган нарсаларим бор. Барчага раҳмат», – дейди Марсело видеороликда.

Эслатиб ўтамиз, Марсело ўтган йилнинг ноябр ойида «Флуминенсе» бош мураббийи билан келишмовчилик ортидан жамоасиз қолганди.

Мавзуга оид