Жамият | 12:47 / 05.02.2025
1912
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда 4 туп шумтолни кесганлар табиатга 412 млн сўм зарар етказди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида навбатдаги экологик назорат тадбирлари ўтказилди. 

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги хабар беришича, тадбир давомида Янгийўл тумани “Маданият” МФЙ ҳудудида 4 туп шумтол (ясин) дарахти кесилганлиги аниқланди. Ўрганиш натижасида ҳуқуқбузарлик Ў.Б. ҳамда У.А. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга 412 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилди.

Мавзуга оид