Rheinmetall раҳбари: Заводларимиз атрофида ҲҲМ тизимлари йўқ
Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни раҳбари Армин Паппергер Россиянинг қўпорувчилик таҳдиди туфайли ўз корхоналарида кўрилган хавфсизлик чоралари ҳақида гапирди.

Фото: Sepp Spiegl/imago images/sepp spiegl/ТАСС
«Эҳтимол, мен инвестицияларни кўпайтиришда жуда фаол бўлдим ва жаноб Путинга бу ёқмади», деб ҳазил қилди Rheinmetall йирик ҳарбий-саноат концерни директорлар кенгаши раиси Армин Паппергер DW'нинг унга нисбатан Кремл буйруғи билан амалга оширилган суиқасдга уриниш сабаблари ҳақидаги саволига жавобан.
«Аммо, - дея қўшимча қилди Паппергер, - агар мен йўқ бўлганимда, концернни шунчаки янги одам бошқарар эди ва ҳеч нарса ўзгармас эди».
Россия диверсиялари таҳдиди
Жорий йилнинг январ ойи охирида НАТО бош котиби ёрдамчиси ўринбосари Жеймс Аппатурай Россия Армин Паппергерни ўлдиришни режалаштирганини расман тасдиқлади. Аппатурайнинг айтишича, АҚШ ва Германия разведка хизматлари томонидан тўхтатилган бу фитна Россиянинг Европа бўйлаб мудофаа саноати раҳбарларини ўлдириш режаларининг бир қисми бўлган.
Немис разведка идоралари маълумотларига кўра, Германия ҳарбий-саноат комплекси корхоналарининг ўзи ҳам хавф остида. Германия Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси раҳбари Томас Халденвангнинг сўзларига кўра, Россия «энг шафқатсиз воситалар билан уруш олиб боришга тайёр ва диверсиядан фойдаланмоқчи». Федерал жиноий полиция бошқармаси, шунингдек, немис компанияларини Россия манфаатлари ва унинг буйруғи билан содир этилиши мумкин бўлган қўпорувчилик ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.
Германиянинг 155 миллиметрли артиллерия снарядларини энг йирик ва муваффақиятли ишлаб чиқарувчи Rheinmetall Паппергерга суиқасддан олдин Украинада зирҳли машиналар заводини очаётганини эълон қилган ва бу Кремлда «чуқур хавотир»га сабаб бўлган, дейди разведка маълумотларидан хабардор манбалардан бири.
Мавзуга оид

12:20 / 08.02.2025
Focus: Путин Rheinmetall бош директори Паппергерга сиртдан таҳдид қилган

08:21 / 31.01.2025
Испаниядаги Rheinmetall заводида портлаш: жабрланганлар бор

23:17 / 28.01.2025
НАТО Россия Rheinmetall компанияси раҳбарига суиқасд уюштиришни режалаштирганини тасдиқлади

15:40 / 16.10.2024