Туркманистон 2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилди
Мамлакат аҳолиси 7 миллиондан ошди, уларнинг қарийб 10 фоизи – ўзбеклар.

Фото: AFP/Getty Images
Туркманистон Давлат статистика қўмитаси 2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш жараёнининг миллий таркиб, бандлик ва бошқа маълумотларини эълон қилди.
Туркманистонда сўнгги аҳолини рўйхатга олиш 2022 йил декабр ойида бўлиб ўтган ва 2023 йил июл ойида аҳолининг умумий сони – 7 057 841 киши экани эълон қилнган эди.
Янги маълумотларга кўра, туркманистонда руслар сони 2,6 баробар, қозоқлар сони 7,4 баробар, украинлар сони 9 баробар камайгани маълум бўлди. Туркманистон мустақилликка эришгач, қозоқлар, руслар ва украинлар Туркманистонни оммавий равишда тарк этиб, тарихий ватанига кўчишни бошлаган. Шу билан бирга, ўзбеклар сони 1,6 баробар, балужлар сони эса 2,4 баробар кўпайган. Балужларнинг аҳоли сонидаги улуши улуши ҳам ошган, ўзбекларники деярли ўзгармаган.
Туркманистон бўйича 642 минг ўзбекнинг аксарияти (489 минг) Дошўғиз вилоятида истиқомат қилади. Вилоятда уларнинг улуши ҳам 1995 йилдан бери деярли ўзгармаган ва 31,57 фоизни ташкил қилади. Балужлар асосан Мори вилоятида тўпланган - 85 минг. Вилоят аҳолисига нисбатан бу 5,29 фоизни ташкил қилади.
Она тиллар орасида, албатта, туркман тили биринчи ўринда туради. Аммо рус тилида 1995 йилдагига қараганда 2,6 баравар кам одам сўзлашади (348 минг кишига нисбатан 136 минг киши). Шу билан бирга, 478 минг киши ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган ва бу уни иккинчи ўринга қўйган. Балуж тили тўртинчи ўринда (рус тилидан кейин).
Мавзуга оид

11:53
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

21:00 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими амал қила бошлади

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

13:32 / 07.03.2025