2024 йилда Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайди
Ўтган йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш 4,5 фоизга, нефт қазиб олиш 8,5 фоизга, бензин ишлаб чиқариш 3,8 фоизга қисқарди. Автомобил ишлаб чиқариш ошиб, қарийб 400 минг донани ташкил этди.

Фото: Ўзбекнефтгаз
Статистика агентлиги 2024 йилдаги саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботни эълон қилди.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида газ қазиб олиш ҳажми 44,59 млрд куб метрни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,1 млрд куб ёки 4,5 фоизга қисқарган.
2024 йилнинг январ-декабр ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:
- Январ – 3,99 млрд куб (ўтган йилнинг мос даврида – 4,31 млрд куб);
- Феврал – 3,71 млрд куб (3,85 млрд куб);
- Март – 3,89 млрд куб (4,16 млрд куб);
- Апрел – 3,7 млрд куб (3,94 млрд куб);
- Май – 3,52 млрд куб (3,6 млрд куб);
- Июн – 3,54 млрд куб (3,7 млрд куб);
- Июл – 3,78 млрд куб (3,9 млрд куб);
- Август – 3,78 млрд куб (3,9 млрд куб);
- Сентябр – 3,55 млрд куб (3,7 млрд куб);
- Октябр – 3,6 млрд куб (3,78 млрд куб);
- Ноябр – 3,67 млрд куб (3,79 млрд куб);
- Декабр – 3,8 млрд куб (3,92 млрд куб).
Маълумот учун, 2022 йилда газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,67 млрд куб метргача ёки 4 фоизга, 2023 йилда эса 51,67 млрддан 46,71 млрд куб метргача ёки 9,6 фоизга қисқарганди.
2018-2024 йиллар оралиғида табиий газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича бўлган:
- 2018 йил – 61,59 млрд куб метр;
- 2019 йил – 60,71 млрд куб метр;
- 2020 йил – 49,77 млрд куб метр;
- 2021 йил – 53,8 млрд куб метр;
- 2022 йил – 51,67 млрд куб метр;
- 2023 йил – 46,71 млрд куб метр;
- 2024 йил – 44,59 млрд куб метр.
Статистика рақамларига қарайдиган бўлсак, охирги 7 йилда газ қазиб олиш қарийб 28 фоизга ёки 17 млрд куб метрга камайган.
2024 йилда кўмир қазиб олиш 7 млн 166 минг тоннани ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида нефт қазиб олиш 779 минг тоннадан 713 минг тоннага (-8,5 фоиз) камайган бўлса, газ конденсати ишлаб чиқариш 1 млн 198 минг тоннадан 1 млн 214 минг тоннага ошган.
Ўтган йилда электр энергияси ишлаб чиқариш 2023 йилга нисбатан 4,6 фоизга кўпайган. Хусусан, 2023 йилда 77,67 мрлд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилда 81,28 млрд kWhʼгача ошган. Умумий ишлаб чиқариш кўпайган бўлса-да, йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган электроэнергия ҳажми 8 фоизга камайган.
Ҳисобот даврида дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 1 млн 12 тоннадан 949 минг тоннага, бензин ишлаб чиқариш 1 млн 333 минг тоннадан 1 млн 282 минг тоннага қисқарган.
2024 йилда Ўзбекистонда 399 минг 327 дона машина ишлаб чиқарилган. Бу 2023 йилга нисбатан 3603 донага кўп.
Мавзуга оид

13:23 / 10.03.2025
430 тонна Аи-80 бензинини ноқонуний равишда сотиб юборган МЧЖ аниқланди

23:00 / 05.03.2025
Қатор компанияларга тўловларни электрон шаклда ҳам қабул қилиш мажбурий деб белгиланди

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

16:26 / 27.02.2025