Жаҳон | 20:24 / 31.01.2025
50509
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ойи 1 мартдан бошланиши, Рамазон ҳайити эса 30 март санасига тўғри келишини маълум қилди.

Фото: muftyat.kz

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ойи 1 мартдан бошланишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Рамазон ойининг биринчи куни 1 март санасига тўғри келади. Рамазон ҳайити 30 мартга, қадр кечаси (Лайлатул-Қадр) эса 26-27 март санасига тўғри келади.

Бундан ташқари, Қурбон ҳайити саналари ҳам белгиланган — уч кун давом этадиган Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Рамазон ойи 11 мартдан бошланган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрел (шаввол ойининг 1 куни) кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаганди.

Мавзуга оид