Америкалик астронавтлар ХКС бортидан яна очиқ космосга чиқди
Станция командири Сунита Уилямс ва бортмуҳандис Бутч Уилмор 5,5 соат давомида очиқ космосда бўлиб, бир қатор техник ишларни бажарди.

Фото: NASA
Америкалик астронавтлар очиқ космосдаги бир неча соатлик ишлардан кейин Халқаро космик станция (ХКС) бортига қайтди, деб хабар беради NASA.
Станция командири Сунита Уилямс ва бортмуҳандис Бутч Уилмор соат 07:43 да Quest шлюзи орқали космик вакуумга чиққан. Улар 5,5 соат давомида техник ишларни олиб борган. Бу вақт давомида астронавтлар радиоантенна тугунини демонтаж қилган ва станция корпусида микроблар қидириш билан шуғулланган.
16 январ куни ҳам ушбу астронавтлар бир неча соатга очиқ космосга чиқиб, астрофизик ускуналарга хизмат кўрсатган эди.
Халқаро космик станцияда ҳозирда етти кишидан иборат экипаж фаолият юритмоқда — «Роскосмос» космонавтлари Алексей Овчинин, Иван Вагнер ва Александр Горбунов, NASA астронавтлари Ник Хейг, Доналд Петтит, Бутч Уилмор ва Сунита Уилямс.
Эслатиб ўтамиз, ХКС бортидаги америкалик астронавтлар Трейси Дайсон ва Меттю Доминик 13 июнда космик вакуумга чиқиши керак бўлган, аммо скафандр билан боғлиқ муаммолар туфайли жараён бекор қилинган эди. 24 июнда астронавтлар очиқ космосга 31 дақиқага чиққан ва Дайсон скафандридаги совитиш контуридан сув оққани сабаб станцияга қайтишга мажбур бўлганди.
Мавзуга оид

23:02 / 16.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан очиқ космосга чиқди

15:40 / 18.12.2024
NASA астронавти ХКСдан туриб галактиканинг ноёб суратини олди

22:21 / 20.11.2024
NASA космоснинг инсон миясига таъсирини ўрганди

17:29 / 15.10.2024