2024 йилда аҳолидан 12 млрд сўмлик “яшил” энергия сотиб олинди
Ўзбекистонда 2024 йилда “Қуёшли хонадон” дастури доирасида фуқароларга 12 миллиард сўмдан ортиқ субсидия берилди.

Фото: Kun.uz
2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.
2024 йилда 10 826 нафар жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун давлат бюджетидан 12 миллиард 182 миллион сўм (12 миллион 182 минг 090 кВт/соат) субсидия олди.
Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
- Хоразм вилояти — 2,8 миллиард сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 1,9 миллиард сўм;
- Тошкент шаҳри — 1,4 миллиард сўм.
Мавзуга оид

10:12 / 22.02.2025
Уч ҳудудда 530 млн сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

15:24 / 17.02.2025
Ўзбекистонда "яшил" энергия улуши 10 фоизга оширилади

16:08 / 06.02.2025
Бир йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди

11:54 / 29.01.2025