Стокҳолмда автомобил Россия элчихонаси дарвозасига бориб урилди
Россия элчихонаси маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс Украина фуқароси бўлган. У ҳибсга олинган ва дипломатик ваколатхона ҳудудига «зўравонлик билан киришга» уринишда гумон қилинмоқда.

Фото: Xinhua / Zuma / Global Look Press
Стокҳолм полицияси ўз машинасини Россия элчихонаси дарвозасига қараб ҳайдаб борган эркакни қўлга олди. У дипломатик ваколатхона ҳудудига «қўпол ноқонуний киришга» уринишда гумон қилинмоқда, деди 28 январ, сешанба куни полиция матбуот котиби Даниэл Викдал.
Унинг сўзларига кўра, элчихона дарвозасини бузиб киришга уринганидан кейин эркак машинада ўтирган ҳолда қолган. Қўлга олинган шахс тахминан 45 ёшда бўлиб, унга нисбатан дастлабки тергов очилган.
Россия элчихонаси: Украина фуқароси икки марта шунга ўхшаш ҳаракатлар содир этган
Воқеа ортидан Россиянинг Стокҳолмдаги элчихонаси ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида гумонланувчи «Швецияда доимий истиқомат қилувчи Украина фуқароси» эканлигини ёзди. У элчихонага ҳам, маҳаллий полицияга ҳам яхши таниш, чунки у 2015 ва 2018 йилларда шунга ўхшаш ҳаракатлар содир этган, шундан сўнг у «руҳий жиҳатдан ноадекват деб топилган» ва «Швеция расмийлари томонидан тегишли даволаниш учун юборилган», дейилади хабарда.
«Сўнгги пайтларда у яна Стокҳолмдаги Россия хорижий ваколатхоналарига қарши провокацион ҳаракатларни амалга ошира бошлади», деб ёзади россиялик дипломатлар. Улар бу шахс устидан полиция ва Швеция Ташқи ишлар вазирлигига шикоят қилганликларини, аммо жиддий чора кўрилмаганини айтишди.
Мавзуга оид

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025
Reuters: АҚШ Россия нефт ва газига нисбатан санкцияларни юмшатиши мумкин

20:38 / 07.03.2025
Трамп Россияга музокаралардан бош тортса «жиддий санкциялар» билан таҳдид қилди

18:59 / 06.03.2025