Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Даврон Сатторов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Тайинловга қадар у Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.
Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2024 йил 15 январдан буён Жасур Парпиев ишлаб келаётганди.
Бундан олдин Улуғбек Раҳимов Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.