Ўзбекистон | 16:31 / 28.01.2025
1333
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги халқаро битим тасдиқланди

Ҳукуматлар ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисидаги баённома кучга кирди.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисидаги Баённома тасдиқланди.

Баённома 2024 йил 16 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Мавзуга оид