Ўзбекистон | 00:41 / 27.01.2025
11921
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда пора билан ушланган ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди

У кредит олишда кўмаклашиш учун пора олаётганида ушланган. Суд уни ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилган.

Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчиси 33 млн сўмлик кредитдан икки марта олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.

Қайд қилинишича, «Яккатерак» маҳалласида ишлаган ҳоким ёрдамчиси фуқарога 33 млн сўмлик имтиёзли кредитдан икки марта олиб беришни ваъда қилган. Эвазига ундан 4,5 млн сўм пора олаётганида ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ тумани суди ҳукмига кўра, айбланувчига Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 168-моддаси (фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда) 3-қисми «в» банди  билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланган.

Шунингдек, унга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик талаб этиладиган лавозимларида ишлаш тақиқланиб, даромадининг 20 фоизи ушлаб қолиниши белгиланган.

Мавзуга оид