Жанубий Корея президентига исён айблови эълон қилинди
Агар Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун исёнда айбдор деб топилса, кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Фото: Purchase Licensing Rights
Жанубий Корея прокуратураси президент Юн Сок Ёлни исён уюштирганликда айблади, дея хабар берди Reuters унинг адвокатлари ва мухолифатдаги Демократик партияга таяниб.
Прокуратура президентнинг 2024 йил 3 декабрда қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этганини исён сифатида баҳолаган. Ҳарбий ҳолат 6 соатдан кейин бекор қилинган эди.
«Прокурорлар исёнга раҳбарликда айбланаётган Юн Сок Ёлга қарши айблов эълон қилишга қарор қилишди», деди Демократик партия матбуот котиби Хан Мин Мин.
Агар Юн Сок Ёл айбдор деб топилса, кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
Собиқ президент қамоққа олинган ва бир кишилик камерада сақланмоқда. Ҳарбий ҳолат жорий этишга урингани учун парламент унга импичмент эълон қилган.
Мавзуга оид

12:37
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

14:07 / 07.03.2025
Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш ордери бекор қилинди

12:20 / 06.03.2025