Германиялик муҳандис сув остида 120 кун яшаб, рекорд ўрнатди
Эркак яшаган 30 метр квадратли капсула 11 метр чуқурликка жойлаштирилган ва барча замонавий қулайликлар билан жиҳозланган. Капсула учун электр энергияси қуёш батареялари ёрдамида ишлаб чиқарилган.

Фото: AFP
Германиялик муҳандис Рюдигер Кох Панама соҳилларидаги махсус капсула ичида 120 кун яшаб, сув остида энг кўп қолган инсон сифатида янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, эркак яшаган 30 метр квадратли капсула 11 метр чуқурликда бўлган ва барча замонавий қулайликлар билан жиҳозланган, жумладан, у ерга кароват, ҳожатхона, телевизор, компютер ўрнатилган. Шунингдек, капсулага интернет ҳам тортилган, ҳатто тренажёрда машқ қилиш шароити таъминланган.
Капсула учун электр энергияси қуёш батареялари ёрдамида ишлаб чиқарилган, аммо захира генератори ҳам бўлган. Агентлик маълумотларига кўра, Кохнинг сувости капсуласи озиқ-овқат маҳсулотлари узатиб турилган сувости хонаси билан боғланган. Ташриф буюрувчилар, жумладан, шифокорлар ҳам ушбу хонадан фойдаланган.
Кох сув остида 100 кун яшаган америкалик Жозеф Дитурининг рекордини янгилади. Янги рекорд дарҳол Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд этилган.
Маълум қилинишича, Кох — Жюл Верннинг «Сув остида 80 минг километр» романи персонажи капитан Немонинг мухлиси ҳисобланади. У сув остида ҳам китобни қўлидан қўймаган. Рекордчининг сўзларига кўра, шу орқали муҳандис инсонлар сув остида яшай олишини исботламоқчи бўлган.
Мавзуга оид

10:25 / 31.03.2018
Jabbrrbox стартапи музлатгичга ўхшаш антиқа иш жойи яратди

18:50 / 23.09.2017
Табиий офат пайтида омон қолишга ёрдам берувчи капсула ўйлаб топилди (фото)

15:39 / 31.08.2017
Илон Маск Hyperloop капсуласининг тезлик бўйича янги рекордини ўрнатди

16:11 / 03.04.2017