5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 5 кг марихуана гиёҳвандлик воситасини 10 минг долларга сотаётган шахс қўлга олинди.

ИИВ Тезкор қидирув департаменти хабар беришича, 1981 йилда Булунғур туманида туғилган шахс махсус харидорга 1 кг марихуанани 25 млн сўмдан сотишни режалаштиргани тўғрисида маълумотлар олинган.
Махсус харидор билан боғланган шахс 5 кг юкни тайёрлаб қўйганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда вазни тахминан 5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди

17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди

14:00 / 24.10.2022
Самарқандда 20 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс ушланди

18:01 / 18.02.2022