Ўзбекистон - Словакия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Словакия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 5-давраси бўлиб ўтди.

Фото: Дунё
ТИВ маълумотига кўра, Словакия делегациясига ташқи ва Европа ишлари вазирлиги давлат котиби Марек Эшток ва Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бошчилик қилди.
Музокара давомида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни турли соҳаларда янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.
Томонлар олий ва юқори даражадаги икки томонлама сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этдилар. Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражадаги ташрифлар алмашинувини биргаликда ташкил этиш ва икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2026 йилда Братиславада ўтказишга келишиб олдилар.
Мавзуга оид

13:17 / 08.03.2025
Словакияда яна Фицо ва Россия билан дўстона муносабатга қарши намойишлар бўлиб ўтди

17:25 / 07.03.2025
Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи элчиси тайинланди

08:20 / 08.02.2025
Словакияда ўн минглаб кишилар яна намойишга чиқди

09:05 / 30.01.2025