Ўзбекистон | 17:49 / 24.01.2025
10469
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Раҳимов ўтган йил охирида вафот этган Авазбек Эргашев ўрнини эгаллади.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улуғбек Раҳимов 1971 йили Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.

Хизмат фаолиятини 1994 йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган. 2000 йилдан шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида ишлаб келган. 

Тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрелидан буён вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Авазбек Эргашев 2024 йил декабрида, 58 ёшида вафот этганди.

Мавзуга оид