Ўзбекистон | 21:56 / 18.01.2025
5780
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Captiva ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фото: Кадр: Telegram

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Янгиҳаёт туманида ёниб кетган автомобил тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 январ куни соат 15:38 да Янгиҳаёт тумани Софдил кўчасида жойлашган автотураргоҳда автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:43 да етиб борган ва ёнғин соат 15:51 да ўчирилган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Бундан олдин Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Cobalt, Тошкент вилоятида эса Mazda машиналари ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид