Ўзбекистон | 08:20 / 18.01.2025
1242
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди

Техник регламент:

  • муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига (техника воситалари) қўйиладиган хавфсизлик талаблари;
  • техника воситаларини идентификация қилиш қоидалари;
  • техника воситаларини муомалага чиқариш қоидалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан тамғалаш;
  • техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш тартибини белгилайди;

Техника воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш жараёнида атроф-муҳитга ва одамларга хавфли таъсир кўрсатилишини истисно қилиш керак.

Ишлаб чиқарувчилар техника воситалари, тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмларининг техник регламент талабларига мувофиқлиги, шунингдек, қуйидагиларни таъминлаши керак:

  • техника воситасининг конструктив бутунлиги;
  • техника воситасини бошқаришни енгиллаштирадиган тизимлар, хусусан, бошқарув рули ва тормозлаш тизими, шунингдек, такомиллаштирилган тормоз ва барқарорлик назоратининг электрон тизимлари;
  • ҳайдовчига кўрувчанлик даражаси, техник ҳолат ҳамда атроф муҳит тўғрисида ахборот бериш тизимлари, шу жумладан, ойна, кўзгу ва огоҳлантириш тизимлари;
  • техника воситасининг ёритиш тизимлари;
  • техника воситасининг унда ишловчилар хавфсизлигини таъминлайдиган ички жиҳозланиши;
  • товушли ишора (сигнал) қурилмалари;
  • иситиш ва совитиш тизимлари;
  • рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш учун қурилмалар;
  • техника воситасини идентификациялаш тизимлари;
  • вазни ва габаритларининг техник тавсифларга мослиги;
  • юк ортиш-тушириш платформалари;
  • орқага юриш узатмаси ва бошқалар.

Мавзуга оид