Тўрт ҳудудда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жиззах вилоятининг Янгиобод, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, “А.С.” МЧЖ масъул шахслари Янгиобод тумани, Мустақиллик кўчасидаги умумий овқатланиш шохобчасида газ тармоғига газ ҳисоблагичдан ташқари уланган. Натижада жами 192,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, Зангиота туманида фуқаролар М.О. ва М.Х. яшаш хонадонларида паст босимли умумий фойдаланишдаги газ қувурига яширинча шланг ёрдамида уланган. Оқибатда жами 151,7 сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланилган.
Шу билан бирга, Беруний туманида фуқаро Ю.Н. яшаш хонадонида газ тармоғига шланг ёрдамида тўғридан тўғри уланиб, жами 126,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Бундан ташқари, Учтепа туманида фуқаро Р.Н. ўзига тегишли турар жой биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланган. Сўнг жами 111,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

08:13 / 27.02.2025
1 млрд сўмдан зиёд табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

10:12 / 22.02.2025
Уч ҳудудда 530 млн сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

15:24 / 17.02.2025
Ўзбекистонда "яшил" энергия улуши 10 фоизга оширилади

11:15 / 07.02.2025