Ўзбекистон | 13:45 / 17.01.2025
1373
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Миср Афғонистондаги вазият юзасидан учрашув ўтказди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Миср элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр алмашдилар.

Элчи Тошкентнинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш ва мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Мавзуга оид