Binance платформаси Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкор орқали иш бошлайди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance криптобиржаси билан Ўзбекистонда мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича келишувга эришди. Криптобиржа ўз фаолиятини маҳаллий «CoinPay» МЧЖ (coinpay.uz) орқали амалга оширади. Фойдаланувчиларга ўз маблағларини банк карталари ва тўлов тизимлари орқали миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имконияти берилади.

Фото: AFP
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance криптобиржаси билан Ўзбекистонда мижозларга хизмат кўрсатиш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Binance Ўзбекистондаги фаолиятини белгиланган тартибда маҳаллий CoinPay криптобиржаси орқали амалга оширишни режалаштирмоқда. Бунда резидентларнинг платформага кириши coinpay.uz орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, фойдаланувчилар ўз маблағларини банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўладилар.
«Тизимни ишга тушириш, ҳамкорлар платформаларининг барча модуллари, жумладан, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашганидан сўнг амалга ошириш режалаштирилган. Тизимнинг ишга туширилиши ҳақида ҳамкорларнинг расмий ресурсларида (CoinPay ва Binance) қўшимча равишда эълон қилинади», дейилади агентлик хабарида.
2024 йилнинг январ ойида агентлик томонидан Binance криптобиржасига нисбатан Ўзбекистон қонунчилиги, хусусан, криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жарима қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилинган эди. Шундан сўнг, тегишли даъво аризаси Тошкент шаҳар иқтисодиёт судига юборилган.
2024 йилнинг 26 мартидан 7 июнига қадар жавобгар (Binance криптобиржаси) вакили иштирокида давом этган суд жараёнлари якунига кўра, суд агентликнинг аризасини тўлиқ қондириш ҳамда криптобиржадан 300 базавий ҳисоблаш миқдорига тенг бўлган жаримани Ўзбекистон бюджетига белгиланган тартибда ундириш ҳақида қарор қабул қилган.
Binance криптобиржаси суднинг барча талабларини бажарган ҳамда жаримани қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджетига тўлиқ тўлаган.
Мавзуга оид

16:37 / 28.01.2025
Binance криптобиржаси Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкор орқали иш бошлади

17:09 / 12.06.2024
Крипто-активлар билан ноқонуний муомала қилган яна бир йигит қамалди

21:43 / 01.05.2024
АҚШ суди Binance криптовалюта биржаси асосчисини 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди

17:34 / 09.02.2024