Ҳиндистонда фил фестивалга келган томошабинларга ҳужум қилди
Тармоқларда тарқалган кадрлардан кўриш мумкинки, фил хартуми билан бир эркакни оёғидан кўтариб олиб, ҳар томонга силкитишни бошлаган.

Фото: Видеодан кадр
Ҳиндистонда ўтказилган фестивалда томошага олиб чиқилган фил маҳаллий аҳолига ҳужум қилиб, бир кишини улоқтириб юборди, деб хабар беради NDTV.
«Камида 17 киши жароҳат олди, бир фуқаронинг аҳволи оғир», — дейилади хабарда.
Нашр маълумотларига кўра, кўнгилсиз ҳодиса Керала штатида ҳар йили ўтказилган фестивал доирасида юз берган. Тарқалган кадрларда кўриш мумкинки, фестивал ўтказилаётган майдонда камида бешта фил бўлган. Уларнинг бири одамларга ташланиб қолган ва хартуми билан эркакни оёғидан кўтариб, силкитишни бошлаган.
Содир бўлган воқеадан кейин жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Таъкидланишича, одамларнинг аксарияти филнинг ҳаракатларидан кейин юзага келган тиқилинч оқибатида жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ҳиндистоннинг Орисса штатида фил ҳужум қилиши натижасида беш киши ҳалок бўлганди. 2024 йил апрел ойида Замбияда 80 ёшли америкалик сайёҳ машинага фил ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлганди. Фил зарбидан ағдарилган машинанинг яна бир неча йўловчиси жароҳатланган.
Жорий йилнинг январ ойи бошларида эса Таиландда фил испаниялик талаба қизни сўйлоқ тиши билан ўлдириб қўйган эди.
Мавзуга оид

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

11:44 / 01.03.2025