Ўзбекистон дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида 2 поғона кўтарилди
Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 32 давлатга визасиз бориши ва 46 давлатга етиб боргандан кейин виза олиши мумкин.

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида 2 поғона кўтарилиб, 68-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Passport Index маълумотларидан ойдинлашмоқда.
Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 32 давлатга визасиз бориши ва 46 давлатга етиб боргандан кейин виза олиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар: Антигуа ва Барбуда, Арманистон, Барбадос, Беларус, БАА, Доминикана, Эрон, Фаластин, Филиппин, Ҳаити, Гамбия, Гуржистон, Кения, Кот-д’Ивуар, Малайзия, Микронезия, Мўғулистон, Молдова, Намибия, Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сейшел ороллари, Шри-Ланка, Суринам, Таиланд, Тожикистон, Туркия, Украина, Уммон.
Канаданинг Arton Capital консалтинг фирмаси томонидан тузилган Passport Index рейтинги 95 та мамлакатни ўз ичига олади. Ўзбекистон 2024 йилда ушбу рейтингда 70-ўринни эгаллаган эди. Индексни тузишда компания паспорт эгалари қанча давлатга визасиз бора олиши ёки хорижий давлатга борганидан кейин виза олиши мумкинлигини баҳолайди.
Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон бу рейтингда 52-ўринда (46 мамлакатга визасиз режим), Қирғизистон 68-ўринда (30 мамлакатга визасиз режим), Тожикистон 72-ўринда (27 мамлакатга визасиз режим), Туркманистон 76-ўринда (18 мамлакатга визасиз режим) қайд этилган.
Дунёдаги энг кучли паспорт эгалари БАА фуқаролари ҳисобланади. Улар 133 та давлатга визасиз бориши, 47 та давлатга етиб борганидан кейин виза олиши мумкин. Испания иккинчи ўринда қайд этилди.
Рейтингнинг энг қуйи поғоналаридан Сурия, Афғонистон, Ироқ ва Сомали ўрин олди.
Мавзуга оид

16:08 / 31.01.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-картани ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

19:33 / 23.01.2025
Шакароб дунёнинг энг ёмон таомлари рейтингига киритилди

17:16 / 23.01.2025