ChatGPT бепул қўнғироқлар ва ёзишмалар учун телефон рақамига эга бўлди
OpenAI компанияси ChatGPT чатботи билан телефон орқали мулоқот қилиш функциясини тақдим этди. Янги функциясидан бир ой давомида 15 дақиқа бепул фойдаланиш мумкин.

Фото: The Indian Express
OpenAI компанияси фойдаланувчиларга ChatGPT билан телефон орқали мулоқот қилиш имконини берадиган янги функцияни тақдим этди.
Компания сайтида келтирилган маълумотларга кўра, энди АҚШ ёки Канадада истиқомат қилувчи исталган инсон 1-800-242-84-78 рақамига қўнғироқ қилиб, овозли режимда чатбот билан мулоқот қилиши мумкин. Таъкидланишича, ҳатто чатботга WhatsApp орқали хабар ҳам йўллаш мумкин.
Сунъий интеллект боти билан ойига 15 дақиқа бепул гаплашиш мумкин, мессенжер орқали ёзишмаларга ҳам чеклов ўрнатилган. Шундан сўнг фойдаланувчиларга ChatGPT иловасини юклаб олиш ёки chatgpt.com орқали рўйхатдан ўтиш таклиф қилинади. Телефон орқали бепул мулоқот учун атроф тинч бўлиши лозим, чунки ҳар қандай шовқинни у кўрсатма сифатида қабул қилади. Сунъий интеллект суҳбатдошни мессенжердаги чат гуруҳга қўшиб бўлмайди.
Аввалроқ ChatGPT туфайли дунёда энергияга бўлган талаб ошгани маълум қилинганди. Қайд этилишича, ChatGPT орқали қидирув Google орқали қидирувдан 10 баробар кўп энергияни талаб қилади.
ChatGPT 2022 йил ноябрда ишга туширилганидан бери ҳафтасига 250 миллион фаол фойдаланувчини ўзига жалб қилди. 2021 йилда OpenAI қиймати 14 миллиард доллардан 157 миллиард долларга чиқиб кетди, даромади эса нолдан 3,6 миллиард долларга етди.
Мавзуга оид

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

18:47 / 24.02.2025
Сингапур банки сунъий интеллект жорий этилиши фонида 4 минг ходимини ишдан бўшатади

22:42 / 23.02.2025
Шимолий Кореяда илмий ишларда ChatGPT’дан фойдаланилаётгани аниқлади

12:08 / 23.02.2025