Transfermarkt Шомуродовнинг трансфер баҳосини пасайтирди
Transfermarkt портали Италия А Сериясидаги футболчилар трансфер баҳоларини янгилади.

Фото: UFA
Унга кўра, «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси 1 миллион еврога пасайтирилган. Натижада, Ўзбекистон миллий жамоаси сардорининг трансфер баҳоси 5 миллиондан 4 миллион еврога тушган.
Шу тариқа, Шомуродовнинг трансфер нархи 2021 йилдаги рекорди – 14 млн евродан сўнгги 3 йил давомида 10 млн еврога камайиб, 4 млн еврога тушди.
Сўнгги марта ўзбекистонлик форварднинг трансфер баҳоси 6 млн евродан 5 млн еврога туширилганди. У бу борада Абдуқодир Ҳусанов (12 млн евро) ва Аббосбек Файзуллаевдан (8 млн евро) кейинги Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо 3-ўйинчиси бўлиб турибди.
Мавзуга оид

05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

20:35 / 01.03.2025
Элдор Шомуродов – илк бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди

23:40 / 26.02.2025