Бўстонлиқда Сибир тоғ эчкиси овлангани маълум бўлди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи шахс Сибир тоғ эчкисини овлаб, табиатга 11 млн сўм зарар етказди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар судга юборилди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Бўстонлиқ тумани Пском қишлоғи Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигида рейд тадбири ўтказилди.
Қайд этилишича, рейд давомида туман ҳудудида яшовчи фуқаро Й.Б. инспекторлар томонидан кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 1 бош Сибир тоғ эчкисининг тана қисмлари топилган.
Натижада «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга асосан ҳайвонот дунёсига 11 миллиондан сўмдан зиёд зарар етказилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бўстонлиқ туман судига юборилган.
Сибир тоғ эчкиси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, у асосан чиқиш қийин бўлган баланд тоғларда яшайди. Улар ўртача 15-17 йил яшайди. Йилда 1-2 марта болалайди. Вазни 35 дан 150 килограммгача етади.
Ноябр ойида Бўстонлиқ туманида 35 ёшли шахс ҳеч қандай рухсатномасиз ўзига тегишли бўлган ов қуроли ёрдамида 1 бош тоғ эчкисини овлаб, табиатга салкам 17 миллион сўм зарар етказгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

07:50 / 04.03.2025
Бўстонлиққа олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади

21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

09:35 / 24.12.2024
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди

19:36 / 22.08.2020