943 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
Бухоро вилоятида 943,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
«Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ромитан туманида жойлашган «А.Ф.Ф.» фермер хўжалиги масъуллари томонидан электр қурилмаларини шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 943,7 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

09:32 / 04.03.2025