Россия компанияси Ўзбекистондан мутахассислар жалб этишни режалаштиряпти
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Новосибирск шаҳридаги "Технопан" масъулияти чекланган жамияти бош директори Евгений Ваулин билан учрашув ўтказдилар.

Фото: "Дунё" АА
Компаниянинг Новосибирск шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш чоғида Россия томони билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, бугунги кунда корхонада ишлаётган ўзбекистонлик мутахассислар сонини кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Сибирдаги юқори сифатли сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири саналган ушбу компания корхоналарида Ўзбекистондан 21 нафар мутахассис – ишчилардан тортиб ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизими операторигача ишлаяпти.
Шу билан бирга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини янада ошириш мақсадида Ўзбекистондан янада кўпроқ мутахассисларни жалб этишдан корхона манфаатдор.
Мазкур корхонада ишлаётган ҳамюртлар билан кечган суҳбат чоғида уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари тўғрисида фикрлари тингланди.
Меҳнат мигрантлари бўлган юртдошлар иш ҳақини ўз вақтида олаётганини, иш берувчи томонидан барча шароитлар яратилганини маълум қилишди.
Мавзуга оид

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025
Reuters: АҚШ Россия нефт ва газига нисбатан санкцияларни юмшатиши мумкин

20:38 / 07.03.2025
Трамп Россияга музокаралардан бош тортса «жиддий санкциялар» билан таҳдид қилди

18:59 / 06.03.2025