Turkish Airlines 23 ноябрга режалаштирилган қатор парвозларини бекор қилди
Парвозлар Истанбулда кутилаётган кучли бўрон сабаб бекор қилинган. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароларга ўз парвози ҳолатини олдиндан текширишни ва тегишли чоралар кўришни тавсия қилди.

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси
Turkish Airlines (THY) авиакомпанияси 23 ноябр куни режалаштирилган 38 та парвозни бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди (https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona/2155).
Қайд этилишича, рейсларнинг бекор қилинишига Истанбулда кутилаётган кучли бўрон сабаб бўлган. Бекор қилинган рейслар орасида:
- 10 та ички рейслар,
- 28 та халқаро рейслар мавжуд.
Аэропортнинг ўтказувчанлик қобилиятини 10 фоизга чеклаш ҳақида қарор Фавқулодда ҳолатлар бўйича Метеорология қўмитаси (MADKOM) тавсиясига асосан қабул қилинган.
Истанбул халқаро аэропорти масъуллари эртанги рейсларда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирди.
«Ўз парвозингиз ҳолатини олдиндан текширишни ва тегишли чоралар кўришни тавсия этамиз», — дейилади Бош консулхона хабарида.
Мавзуга оид

19:55 / 27.02.2025
Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари бўлиб ўтди

17:14 / 20.02.2025
“Зилзиладан қўрқиб, Анқарага кўчиб кетаётганлар бор” – Истанбулда кучли ер қимирлаши ва цунами кутиляпти

19:55 / 19.02.2025
Тошкентдан Истанбулга учадиган икки кунлик рейслар бекор қилинди

16:59 / 30.01.2025