Finnair иш ташлашлар туфайли 300 га яқин рейсини бекор қилади
Иш ташлашлар 30 сентябр куни касаба уюшмалари ва авиаташувчи ўртасидаги коллектив меҳнат шартномаси муддати тугагани билан боғлиқ.

Фото: en.traicy.com
Finnair авиакомпанияси учувчиларнинг иш ташлашлари туфайли 9 ва 13 декабрь кунлари 300 га яқин рейсини бекор қилади. Авиаташувчи эълон қилган пресс-релизга кўра, бу 33 мингга яқин мижозга таъсир кўрсатади.
«Финландия Учувчилар касаба уюшмаси музокаралар ўрнига иш ташлаш эълон қилгани ранжитмоқда. Афсуски, бу Рождество мавсумида минглаб мижозларимизнинг сафарлар режасини бузиб юборади. Ушбу мураккаб вазиятда мижозларимизга яхши хизмат кўрсатиш учун барча имкониятларимизни ишга солмоқдамиз ва имкон қадар кўпроқ йўловчиларга муқобил рейсларни таклиф қиламиз», — дейди Finnair бош операцион директори Яакко Шилдт.
Таъкидланишича, Finnair 9 декабр кунги 140 га яқин, шунингдек, 13 декабрдаги қарийб 150 та рейсини бекор қилади.
Маълумотларга кўра, иш ташлашлар 30 сентябр куни касаба уюшмалари ва авиаташувчи ўртасидаги коллектив меҳнат шартномаси муддати тугагани билан боғлиқ. Янги шартнома бўйича музокаралар уч ойдан бери давом этмоқда, аммо ҳозирча якуний натижага эришилмаган. Айни вақтда улар орасида миллий воситаси ҳам қўшилган.
Finnair — 1923 йили Финландияда асос солинган авиакомпания бўлиб, унинг асосий акциялар пакети давлатга тегишли. У Осиё, Европа, Шимолий Америка бўйлаб 80 та йўналишда парвозларни амалга оширади. Авиапаркида 70 га яқин Airbus, жумладан, бир нечта янги А350s самолётлари бор. 2023 йил якунларига кўра, авиакомпания 11 миллион йўловчига хизмат кўрсатган.
Мавзуга оид

19:18 / 12.03.2025
“Талаблари жуда оғир, ҳукумат қийинчиликларга дуч келади” – Германиядаги иш ташлашлар ҳақида суҳбат

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

12:22 / 05.03.2025
Татуировка тери саратонига сабаб бўлиши мумкин

23:43 / 27.02.2025