2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
МЧЖ масъуллари ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформаторни қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Наманган вилоятининг Чуст туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, “Ч.Ш.” МЧЖ масъуллари ишлаб чиқариш цехида электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформаторни қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 2 млрд 159 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

09:32 / 04.03.2025