Ўзбекистон ва Дания ўртасида биринчи сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
Ўзбекистон–Дания онлайн форматда икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг тегишли бошқарма раҳбарлари иштирокида биринчи сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги кўп қиррали, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва сармоявий, гуманитар ва транспорт-логистика соҳаларидаги муносабатларни фаоллаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, халқаро платформалардаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражадаги ташрифлар алмашинувини биргаликда ривожлантириш, томонларнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 январда ўрнатилган.