Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 ёшли боланинг қотили Жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланмоқда
Бош прокуратура ва Олий суд ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани” доир хабарлар ёлғон эканини қайд этди. Расмийларга кўра, жиноят иши судга оширилган ҳамда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Олий суд матбуот хизматларининг маълум қилишича, тармоқларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 2021 йилда туғилган С.С.нинг қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди.
“Тергов натижасига кўра, С.М.га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, ж” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “б,в,г,ж,р” бандлари, 219-моддаси 2-қисми, 251-1-моддаси 2-қисми ҳамда 251-1-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилиниб, 23 октябрда судга юборилди”, — дейилади Kun.uz'га тақдим қилинган маълумотда.
Олий судга кўра, 1993 йил Фарғона вилоятида туғилган С. М.га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.
Жорий йил 9 июль куни Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда ижарада яшаб келаётган 30 ёшли эркак бирга яшаб келган аёли билан жанжаллашиб қолгани, оқибатда эркак аёлнинг биринчи турмушидан бўлган 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказган эди. Қотил ҳодиса жойидан яширинган, бола эса шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди

15:48 / 13.07.2025
Фарғонада танишини уриб кетган ҳайдовчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда

17:45 / 12.07.2025
Чинозда опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган йигитга ҳукм ўқилди

17:56 / 10.07.2025