Марказий Банк зарарли илова юбораётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди
Фирибгарлар шу йўл билан фуқаронинг мобил қурилмасига зарарли иловани ўрнатиш орқали расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.

Фото: Kun.uz
Фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий Банк рамзлари туширилган сохта ҳужжат юбориб, зарарли иловаларни ўрнатишга уринмоқда. Бу ҳақда Марказий Банк хабар берди.
Қайд қилинишича, сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун «молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис» томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.
Фирибгарлар шу йўл билан фуқаронинг мобил қурилмасига зарарли иловани ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.
Марказий Банк фирибгарлар тузоғига тушмаслик учун иловаларни мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store маркетларидан ўрнатиши тавсия қилмоқда.
Мавзуга оид

21:52 / 10.02.2025
Италияда фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида мудофаа вазири овозини ҳосил қилиб, тадбиркорларни чув туширди

20:36 / 18.01.2025
Москвада пенсионер 100 минг долларни балкондан улоқтириб юборди

22:02 / 10.01.2025
Марказий Банк телефон қўнғироқларига жавоб берилиши оқибатида картадан пул ечилмаслигини маълум қилди

18:57 / 06.01.2025