Кувайт Ўзбекистонда кимё саноатида қўшма лойиҳаларга қизиқиш билдиряпти
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" компанияси вакиллари ҳамда Кувайтнинг EPSCO компанияси бошқарув кенгаши раиси Алаа Ҳасан ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: AP
Унда Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида инвестициялар алмашувини фаоллаштириш, EPSCO компаниясининг қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Кувайт томони учун Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди.
EPSCO компанияси раҳбарияти тиббий саноат учун этанол, санитария ва дезинфекция маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда кимё саноатида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.
Музокаралар якунида таклиф этилган лойиҳалар билан бевосита таниш мақсадида компания делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш келишиб олинди.
Мавзуга оид

14:19 / 25.02.2025
Кувайт Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиши мумкин

15:25 / 18.02.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи якунланди

14:44 / 18.02.2025
Шавкат Мирзиёев Кувайт валиаҳди билан учрашди

08:39 / 18.02.2025