ИИББ интернетдаги фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди
Фирибгарлар томонидан Telegram орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилот раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Фото: Коммерсантъ
Фирибгарлар корхона ёки ташкилот раҳбари номидан Telegram’да сохта аккаунт очиб, қўл остидаги ишчилардан бирига SMS ёзади. Мулоқот давомида ходим билан гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бир оздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади.
Фирибгарнинг, яъни “ўз раҳбарининг” гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахсга (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили) сўраган барча маълумотларини бериб юборади.
Хабарга кўра, бунинг оқибатида ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги маблағларидан айрилиб қолмоқда.
“Огоҳ бўлинг, шу турдаги келган SMS ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан хабар юборган шахсга алоқага чиқиб хабарни қайта текшириб кўринг! Ҳурматли фуқаролар, агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-55-00 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

20:43 / 09.03.2025
Африканинг 15 та давлати 2024 йилда интернетни блоклаш бўйича рекорд ўрнатди

19:21 / 25.01.2025
Беларус сайлов арафасида интернетга киришни чеклади

11:06 / 15.01.2025
Россияда интернет тармоғида катта узилиш кузатилди

13:40 / 11.01.2025