Президент топшириғи: 4700 та кўприк уч йил ичида таъмирланади
Шунингдек, Гулистон – Андижон, Душанбе – Термиз, Бухоро – Туркманбоши, Урганч – Ҳазорасп йўлларининг муайян қисмлари қайта қурилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Тақдимотда соҳадаги лойиҳалар ва режалар ҳақида ахборот берилди.
БМТ таҳлилига кўра, сифатли йўллар Ўзбекистон иқтисодиётининг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради. Бугунги кунда халқаро молия ташкилотлари билан 729 километр йўлни реконструкция қилиш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, яқин кунларда «Қўнғирот-Бейнау» йўналишидаги 240 километр йўл фойдаланишга топширилади. Шунингдек, Гулистон – Андижон, Душанбе – Термиз, Бухоро – Туркманбоши, Урганч – Ҳазорасп йўлларининг муайян қисмлари қайта қурилади.
Давлат раҳбари соҳадаги муҳим вазифаларни кўрсатиб ўтди.
– Ўзбекистоннинг географик жойлашувини эътиборга олсак, ташқи савдода халқаро йўлларнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт, деди Шавкат Мирзиёев.
Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон оралиғидаги пулли йўл лойиҳаларини жадаллаштириш, уларни қатнов даражаси юқори бўлган участкаларда қуриш зарурлиги қайд этилди. Бундай ҳолларда муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгиланади.
Бугунги кунда 4 минг 700 та кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.
Ҳудудларда йўл бўйи инфратузилмаси ривожлантирилиб, савдо ва хизматлар ташкил қилинмоқда. Тақдимотда айтилганидек, бунга қўшимча қарийб 4 минг километрлик халқаро автомагистралларда 70 та сервис мажмуаси барпо этилади.
Йўл ва сув тармоқлари каби инфратузилмавий лойиҳаларда халқаро молия институтлари билан яқиндан ишлаш, хорижий консултантларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди
Иқтисодиёт | 17:09 / 05.04.2025
Мавзуга оид

22:08 / 26.03.2025
Президентга Тошкентни Самарқанд ва Андижон билан боғловчи муқобил йўл лойиҳалари ҳақида ахборот берилди

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024