Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
Янги йилдан Тожикистон МДҲ раислигини олади. Мамлакат президенти баъзи ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Фото: Россия сегодня
2025 йил 1 январдан МДҲ раислиги Россиядан Тожикистонга ўтади, бу ҳақдаги қарор 8 октябр куни Ҳамдўстлик давлат раҳбарларининг саммитида қабул қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Москвада саккиз давлат: Тожикистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларус раҳбарлари учрашган саммитда сўзга чиқиб, Тожикистоннинг МДҲ раислигидаги устувор йўналишларини тақдим этди.
Унинг сўзларига кўра, асосий устувор йўналишларидан бири Ҳамдўстлик фаолиятини такомиллаштириш масаласи бўйича муҳокамани бошлаш бўлади.
Сиёсий жиҳатдан минтақавий бирлашма сифатида жаҳон миқёсида МДҲ ижобий имижини ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилади.
Шунингдек, у иқтисодий, экологик, маданий-гуманитар масалаларни илгари суришга ҳам алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.
Тожикистон президенти Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга жиддий эътибор қаратишини маълум қилди.
Парламент ҳамкорлигини ривожлантириш ҳам муҳим устувор йўналиш сифатида белгиланди.
Имомали Раҳмон хавфсизлик соҳасида хавф ва таҳдидларга қарши курашда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.
У ўз сўзи якунида жорий учрашувда қабул қилинган қарорлар барча соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликка туртки беришига ишонч билдирди.
Мавзуга оид

19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади

17:38 / 03.03.2025
Тожикистондаги парламент сайловларида президент Имомали Раҳмон партияси ғалаба қозонди

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

21:12 / 12.12.2024