Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пискентда кўприк қулаши: Юк машинаси 98 тонна ортиқча юк билан ҳаракатланган
Пискентда юк машинаси ўтаётганда қулаб тушган кўприкда оғир юк ташувчи транспортлар ҳаракатини тақиқловчи ва 8 тоннагача юк билан ҳаракатланиш мумкин эканини кўрсатувчи йўл белгиси бўлган. Автомобил йўллари қўмитасига кўра, ушбу белгига қарамай, юклари билан жами 106 тонна бўлган “HOWO” кўприк устидан ҳаракатланган.

Фото: Видеодан кадр
2 октябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида устидан оғир юк машинаси ўтаётганда кўприк қулаб тушган эди. Автомобил йўллари қўмитасининг маълум қилишича, темир-бетон кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаси меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланиши натижасида кўприкнинг ўнг томонлама ҳаракат тасмасидаги оралиқ темир-бетон қурилмалари (балкалари) ва таянч қисмлари юкламага бардош беролмасдан синиб, машина билан биргаликда Тошканал каналига тушиб кетган.
“HOWO” русумли оғир вазнли юк транспорт воситасининг техник паспортига мувофиқ юксиз вазни 26,8 тонна, тўла вазни 40,0 тоннани ташкил этади.
“Юк машинасининг ҳужжатлари ўрганилганда, транспорт воситасига қум маҳсулоти юклангани ва юк хатига асосан қумнинг ҳажми 50м3 (50м3 х 1,6 ўтиш коэффициенти=80 тонна)ни ташкил этиши маълум бўлди. Транспорт воситасининг юксиз вазни 26,8 тонна, устига юкланган қумнинг оғирлиги 80 тонна, биргаликда 106,8 тоннани ташкил этмоқда”, — дейилади қўмита хабарида.
Кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқловчи ва 8 тоннагача юк билан ҳаракатланиш мумкин эканини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилган бўлган. Шунга қарамай, ҳайдовчи ушбу чекловларга амалга қилмаган ҳолда автотранспорт воситасини бошқарган ва бунинг оқибатида ушбу фавқулодда ҳолат юзага келишига сабабчи бўлган.
Қўмита ҳайдовчилардан йўлдан ҳаракатланаётганда, йўл белгиларига, тезликка ва албатта белгиланган вазн миқдорига амал қилишини сўраган.
Тошкент вилояти ИИБ ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

13:31 / 08.07.2025
Тошкент вилоятида ЙТҲ юз берди, жароҳат олганлар бор

12:17 / 26.03.2025
Пискентдаги колонияда асоссиз интизомий бўлинмага киритиб қўйилган маҳкум Омбудсманга шикоят қилди. Унинг танасида лат ейиш аломатлари аниқланган

22:42 / 02.10.2024
Тошкент вилоятида кўприк қулаб тушди

11:58 / 27.09.2024