Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пискентдаги колонияда асоссиз интизомий бўлинмага киритиб қўйилган маҳкум Омбудсманга шикоят қилди. Унинг танасида лат ейиш аломатлари аниқланган
Тошкент вилоятида жазо муддатини ўтаётган маҳкум колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, 10 сутка интизомий бўлинмага жойлаштирилганини маълум қилди. Омбудсман аралашувидан сўнг у интизомий бўлинмадан чиқарилган. Колония ходимларга чора кўрилиши юзасидан Бош прокуратурага назорат хати киритилди.

Фото: Омбудсман ахборот хизмати
Тошкент вилоятида жойлашган 50-сон манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида Омбудсманга мурожаат қилган. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсман ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Маълум бўлишича, маҳкум Т.И. колониядаги интизомий бўлинмага 2025 йил 27 февраль куни жойлаштирилган ва унга 10 суткага интизомий бўлинмага киритиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор Тошкент махсус прокурори томонидан ўрганилиб, бекор қилинган ҳамда колония маъмуриятининг ҳаракатлари Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддаси (маҳкумларни интизомий жазолаш шартлари) ва 111-моддаси (қўпол тартиббузарлик тушунчаси) талабларига зид деб топилган.
Шунингдек, ҳолат Омбудсман ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, маҳкум Т.И Пискент тумани марказий шифохонасига жойлаштирилган ҳамда шифокорлар хулосасига кўра, унинг бош ва кўкрак қисмида лат ейиш аломатлари аниқланган.
Маҳкум олти кун давомида асоссиз равишда интизомий бўлинмада сақланиб, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган. Шу сабабли, Омбудсман томонидан қонун талаблари бузилишига йўл қўйган ходимларга чора кўрилишини сўраб, Бош прокуратурага назорат хати киритилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўзида Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарда сақланаётган 2 нафар маҳкум вафот этди.
Хусусан, 14 февраль куни Олмалиқдаги жазони ижро этиш муассасасида 21 ёшли йигит «миокард инфаркти»дан вафот этгани маълум қилинди. Марҳумнинг онаси ва ҳуқуқ фаоллари унинг танасида қийноқ излари борлигини айтиб, расмий версияга ишонмаган.
Орадан бир неча кун ўтиб, 16 февраль куни эса Товоқсойдаги қамоқхонада бошқа бир маҳкум девор босиб қолгани ортидан шифохонада вафот этди. Омбудсман ва Тошкент махсус прокуратураси ҳолатларни ўрганмоқда.
Ҳолат бўйича «меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни Тошкент махсус прокуратураси олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters
Жаҳон | 05:05
-
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди
Жамият | 23:47 / 08.07.2025
-
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш тартиби бекор қилинади, хориждан қайтган фуқаролар мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:35 / 08.07.2025
-
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда
Жаҳон | 23:23 / 08.07.2025
Мавзуга оид

13:31 / 08.07.2025
Тошкент вилоятида ЙТҲ юз берди, жароҳат олганлар бор

20:57 / 26.03.2025
Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди

20:36 / 18.03.2025
2024 йил Ўзбекистонда Омбудсманга қилинган мурожаатлар сони 23 мингдан ортиб кетди

17:28 / 18.02.2025