Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ню-Йоркда Куба ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Парриля билан учрашди.

Фото: ТИВ
"Ўзбекистон ва Куба ўртасидаги масофалар олис бўлишига қарамай узоқ муддатли дўстлик ришталари билан чамбарчас боғланган, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари".
Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Парриля билан биргаликда Ўзбекистон–Куба ҳамкорлигини икки ва кўп томонлама даражада бойитишнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди.
Соғлиқни сақлаш, фармацевтика, биотехнология, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантириш эътибор марказида бўлди.
Мавзуга оид

21:34 / 21.02.2025
Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди

21:14 / 19.02.2025
Эстония ва Гуржистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

09:15 / 15.01.2025
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади

11:45 / 14.01.2025