Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти: Россия «жосус»-кити отиб ўлдирилган
Норвегия ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти кит Хвалдимирнинг жасадида ўқ жароҳатлари топилганини айтди. Улар полициядан тергов бошлашни талаб қилишди.

Фото: world.einnews.com
Бир неча йил аввал Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган Норвегиядаги машҳур Хвалдимир лақабли белуга китининг жасадида ўқ жароҳатлари топилди. Бу ҳақда 4 сентябр, чоршанба куни OneWhale ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилди. «Мен охирги беш йил давомида Хвалдимир билан биргаман ва уни жуда яхши биламан. Унинг жасадини кўрганимда, ўқдан ўлдирилганини дарҳол англадим. Ҳатто унинг танасига ўқ тиқилиб қолганини ҳам кўрдим», - дейди OneWhale асосчиси Регина Хауг. У бу ҳайвон учун «адолат излашини» қўшимча қилди.
OneWhale ва NOAH Норвегия полициясига шикоят қилиб, тергов бошланишини талаб қилишди. Баёнотда айтилишича, ўқ жароҳатлари борлиги ветеринар, биолог ва баллистика мутахассислари томонидан тасдиқланган.
Ҳайвонларни ҳимоя қилувчининг ҳаммаси ҳам қотиллик версиясига қўшилмади
Хвалдимирнинг ҳаракатларини кузатиб, унинг жасадини топган Marine Mind ташкилоти асосчиси Себастян Странд ўлдирилиш ҳақида «шошилинч хулосалар» чиқармаслик кераклигини айтди ва белуга кити танасида кўрилган яралар қушлар томонидан содир этилган бўлиши мумкинлигини айтди.
Норвегиялик денгиз биологи Виктория Пине Вине Странднинг кит ўлимининг табиий сабаблари ҳақидаги маълумотларини «илмий ишончга лойиқ бўлмаган» ва жамоатчиликни чалғитиши мумкин бўлган «нотўғри маълумот» деб атади.
Хвалдимир Россия билан қандай боғлиқ эди?
Хвалдимир (норвежча «хвал» сўзидан кит деган маънони англатади ва Россия президентининг исми «Владимир») 2019 йилнинг баҳорида, Норвегия қирғоқларида биринчи марта пайқалди. Белуга танасида инглиз тилида «Инвентарь Ст.-Петербург» ёзуви бўлган махсус ип бор эди. Шу муносабат билан, кит ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун Россия ҳарбий-денгиз флотида ўргатилган, аммо кейин волердан қочиб кетган деган тахминлар пайдо бўлди.
Хвалдимирнинг ўлиги 2024 йил 31 августда топилган. Турли маълумотларга кўра, у 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган, гарчи белуга китларининг ўртача умр кўриш муддати 30 йилдан ошади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025