Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) кенгаши 2014 йил июлида Донбасс осмонида Амстердамдан Куала-Лумпурга учаётган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг MH17 рейси ҳалокатида Россияни расмий равишда жавобгар деб топди, деб хабар қилди Нидерландия ташқи ишлар вазирлиги. Ҳодисада 298 киши ҳалок бўлган.

Фото: РИА Новости / Максим Блинов
ICAO кенгаши Россияни Халқаро фуқаро авиацияси бўйича Чикаго конвенциясини бузганликда айблади. ICAO кенгаши Россия томонидан товон тўлаш масаласини кейинроқ кўриб чиқади.
«ICAO кенгашининг MH17 иши бўйича бугунги қарори Россия Федерациясини жавобгарликка тортишдаги яна бир муҳим қадамдир», деди Украинанинг Канададаги элчиси, ICAO'даги вакили Юлия Ковалив «Европейская правда» нашрига.
Boeing ҳалокатини тергов қилиш чоғида қўшма тергов гуруҳи MH17 «Бук» русумидаги зенит-ракета мажмуасидан отилган ракета билан уриб туширилганини аниқлади.
2022 йилда Гаага округ суди уч кишини, жумладан, ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР собиқ мудофаа вазири Игор Стрелковни авиаҳалокатга алоқадорликда айбдор деб топди ва уларни сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Россия Малайзия самолётини ким уриб туширгани ҳақидаги версиясини бир неча бор ўзгартирди ва Украинага кенг кўламли бостириб кириш бошланганидан сўнг Европа судининг 2022 йил 15 мартдан кейин кучга кирган қарорларини бажаришдан бош тортувчи қонун қабул қилди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган яхта ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
Мавзуга оид

15:00 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади

09:37 / 12.07.2025
Малайзия Ўзбекистонда биореактор тизимига биринчи заводни қуриши мумкин

21:25 / 10.07.2025
Малайзияда полиция вертолёти қулаб тушди

08:28 / 09.07.2025